Гулистон шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан алоҳида таълим эҳтиёжларига эга болаларнинг ота-оналарида фарзандларига нисбатан ижобий психологик ёндашувни шакллантириш, ҳар бир боланинг имконият ва қадр-қимматини тўлиқ англаш ҳамда инклюзив таълим жараёнида оила ва таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида “Инклюзив таълимда ота-онанинг роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.