Тошкент-Самарқанд янги пулли йўли Сергелидаги Тошкент ҳалқа йўлидан бошланади. Ҳукумат йўлни аввало Тошкент-Сирдарё участкасидан, босқичма-босқич ишга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Тариф инвесторлар билан музокаралардан сўнг, аҳолининг молиявий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.