Чорвоққа 35 дақиқада: Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 52 км узунликдаги Тошкент-Чорвоқ автомобиль йўли лойиҳаси 3 йил ичида амалга оширилиши режалаштирилган. У қуриб битказилгач, Чорвоқ сув омборига бориш вақти 80 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши мумкин. Protocol Group ва Korea Expressway Corporation билан дастлабки келишувларга эришилди.