Геосиёсий бўрон ва Туркий дунё ҳамжиҳатлиги

Эрон атрофида АҚШ ва Исроил иштирокида авж олаётган ҳарбий-сиёсий зиддият қисқа фурсат ичида маҳаллий инқироз доирасидан чиқиб, глобал миқёсдаги стратегик воқеликка айланди. Бугунги кунда масала нафақат Теҳроннинг стратегик дастурлари тақдири ёки сиёсий режим трансформацияси, балки жаҳон энергетика тизими барқарорлиги, Ҳурмуз бўғози каби муҳим транспорт артериялари хавфсизлиги ҳамда БМТ каби халқаро институтларнинг нуфузи билан бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Мазкур қарама-қаршилик кенг кўламли минтақавий урушнинг дебочаси бўлиши ҳамда Яқин Шарқдан Марказий Осиёгача чўзилган улкан ҳудудда шаклланаётган янги дунё тартиботига таъсир кўрсатиши борасидаги хавотирлар тобора кучаймоқда.