«Қозоғистонда президентлик сайловлари 2029 йилда бўлиб ўтади» — Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев референдум якунларига кўра, навбатдаги президентлик сайловлари 2029 йилда — амалдаги конституцияда белгиланган муддатларда бўлиб ўтишини маълум қилди. У шунингдек, вице-президент лавозимининг жорий этилиши жамиятга салбий таъсир кўрсатмаслигига ишонтирди.