Битирувчилар бандлиги – долзарб вазифа

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат университетида битирувчи талабалар билан тизимли учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу каби мулоқотлар ёшларни меҳнат бозорига тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.