171 км узунликдаги Тошкент — Ангрен — Қамчиқ пулли йўли қурилиши 3,66 млрд долларга баҳоланмоқда. Янги йўл Тошкент ва Андижон ўртасидаги сафар вақтини 2−2,5 соатгача қисқартиради ва мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам ишлайди. Лойиҳага Франция, Туркия ва Хитой компаниялари қизиқиш билдирмоқда.