Президент Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия соҳасида сунъий интеллектдан фаолроқ фойдаланишга чақирди

Президент ОКМКдаги Рақамли бошқарув маркази билан танишди. У учта мис бойитиш фабрикасидаги жараёнларни назорат қилади, сунъий интеллект ёрдамида 20 мингдан ортиқ ускунадан олинадиган маълумотлар таҳлил қилинади. Давлат раҳбари соҳада сунъий интеллектдан фойдаланишни янада кенгайтиришга чақирди.