Ҳамид Олимжон майдонидаги 18 қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин чиқди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келган вақтдан бошлаб тахминан 20 дақиқа ичида оловни бартараф этди. Хабар қилинишича, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.