Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси таъсис этилди. У аграр соҳада фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштиради. Академия олдига қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли экин навларини яратиш вазифаси қўйилган.