Ўзбекистон Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди (+фото)

Ўзбекистон Эрон халқи учун бир нечта юк машинасида инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, макарон, кунгабоқар мойи, консервалар, шунингдек, дори-дармон ва тиббий буюмлар киритилган.