Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига технологияларни жорий этиш бошланади. «Агробанк» бу мақсадларга 25 трлн сўм йўналтиради. Ҳудудларда агрохизматлар зоналарида фермерлар маслаҳат олиши, кўчатларга буюртма бериши мумкин бўлади. Экинлар мониторинги сунъий йўлдош, дрон ва big data ёрдамида олиб борилади.