Измирда 4-қаватдан қулаган ўзбекистонлик Севдора Ҳакимжонованинг аҳволи оғир — Бош консулхона

Туркиянинг Измир шаҳрида 22 ёшли Севдора Ҳакимжонова 4-қаватдан қулади, унинг аҳволи оғир. Бош консулхонага кўра, аёл Наманганда турк фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, сўнгра улар Измирда куёвнинг қариндошлари билан бир хонадонда яшаган. Воқеа қандай рўй бергани ҳали аниқланмади.