Андижонда 28 ёшли аёлни «самосуд» қилганларга жиноят иши очилди

Андижонда бир аёл 28 ёшли аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда юрганликда гумонлаб, уни танишлари билан шифохонада таҳқирлади. Сўнгра унинг сочини қириб, жараён акс этган видеони тармоқларда тарқатди. Ҳолат юзасидан 5 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди.