Бугунги кунда дунё миқёсида яшил технологиялар иқтисодиётнинг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Энергия тежамкор ҳамда экологик тоза технологияларни жорий этиш ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш, табиатга салбий таъсирни камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис мамлакатимизда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.