Марказий Осиё замини асрлар давомида илм-фан, маърифат ва маънавиятнинг бебаҳо хазинаси сифатида жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшиб келган. Ана шу бой меросни теран ўрганиш, асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – бу нафақат йирик меъморий мажмуа, балки илмий-тадқиқот инфратузилмаси, илғор музей технологиялари, замонавий кутубхона, миллий ва халқаро архив тизими ҳамда рақамли гуманитар платформаларни ўзида мужассам этган ноёб сивилизацион макондир.