Жиззах вилоятида буюк алломалар меросини ўрганиш ва уни ёшлар онгу тафаккурига сингдиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар изчил давом этмоқда. Ҳудуддаги таълим ва маданият муассасаларида ўтказилган навбатдаги маърифий мулоқотлар буюк мутафаккирлар — Абу Исо Термизий, Абу Мансур Мотуридий ва Турди Фароғий ҳаёти ҳамда бой илмий-адабий меросини кенг тарғиб этишга бағишланди.