Мулоқотлар экспорт ҳажмини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда

Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва ишлаб чиқариш корхоналарига яқиндан кўмак бериш амалиёти изчил давом этмоқда. Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ортиқовнинг навбатдаги сайёр учрашуви шиша толали қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Jizzax Insulation” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.