“Анор доналари” тамойили: миллий бирликни мустаҳкамлашга қаратилган янги қонун

Жаҳонда геосиёсий жараёнлар мураккаблашиб бораётган бугунги шароитда ҳар бир давлат учун ички барқарорлик ва миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш стратегик аҳамият касб этмоқда. Миллатлар ўртасидаги тотувлик ва ўзаро ишонч барқарор тараққиётнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Шу нуқтаи назардан, Хитойда миллий бирликни мустаҳкамлашга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа сифатида баҳоланяпти.