Жиззах вилоятида эшакни автомобиль ортидан судраб кетган ҳайдовчи аниқланди. У автомашинаси йўлда бузилиб қолганини ва эшакни юклаш учун баландроқ жойга олиб бормоқчи бўлганини айтди. Ҳайдовчига нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси билан баённома расмийлаштирилди.