Пилла етиштириш сердаромад соҳага айланади

Илгари аҳолига ипак қурти тарқатиш, пилла етиштириш билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлар эди. Маҳсулот харид нархининг пастлиги, озуқа-барг етишмаслиги, уруғчиликдаги турғунлик каби сабаблар йиғилиб қолгани мамлакат ипакчилигида оқсоқликни келтириб чиқарган. Аммо сўнгги йилларда давлат соҳада бир қатор жиддий ислоҳотлар ўтказди. Улар ҳозир ҳам давом этмоқда ва тут ипак қурти парваришлаш орқали кафолатли даромад олиш истагида бўлган аҳоли учун тақдим этилаётган имтиёз ва имкониятлар тобора кенгайиб боряпти.