Сифатсиз тўплар савдодан олинди

Истеъмол бозорида маҳсулотлар сифатини таъминлаш ва қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган мониторинг тадбирлари Бухоро вилоятида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари томонидан савдо дўконларида амалга оширилган навбатдаги текширув жараёнида спорт буюмларининг амалдаги стандартларга мувофиқлиги текширилди.