Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази ташаббуси билан талаба ёшлар ўртасида миллий қадриятлар, тарихий тафаккур ҳамда миллий онгни юксалтириш мақсадида ўтказилаётган “Юртим қадриятлари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида Андижон вилоятидаги тўртта олий ўқув юрти талабалари жамоаси иштирок этиб, ўзларининг билим, маҳорат ва ижодий салоҳиятларини намойиш этди.