Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилда имзоланган ”Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида юртимиздаги деярли барча аҳоли манзиллари ва ижтимоий объектлар оптик ва мобил хизматлар билан қамраб олинди. Бу географик жойлашувидан қатъий назар, фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш билан бирга, коммуникация тизимлари ривожини янги босқичга олиб чиқди.