Ҳурмуз инқирози: Кўрфаз АҚШдан қатъий чора кутмоқда

Яқин Шарқдаги уруш учинчи ҳафтасига кирган бир пайт Форс кўрфази давлатлари АҚШдан ҳарбий кампанияни ярим йўлда тўхтатмасликни сўрамоқда. “Reuters” ёзишича, минтақадаги манбаларга кўра, бу мамлакатлар Эроннинг ҳарбий салоҳияти сақланиб қолса, келажакда ҳам нефть ташуви ва иқтисодиёт доимий таҳдид остида қолишидан хавотир олмоқда.