«Ҳайдовчилик иши деб ҳужжатларга имзо қўйдиришди». Фарғонада Россия-Украина урушида қатнашган фуқаро 3 йилга қамалди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Украинадаги урушида Россия томонида қатнашган 39 ёшли фуқаро 3 йилга қамалди. Суд ҳужжатларига кўра, у Россияга ишлаш учун бориб, танишининг алдови билан Россия Қуролли кучлари таркибига ёлланиб қолган ва Донецк вилоятида хизмат қилган.