Йирик лойиҳаларни назорат қилиш учун президент раҳбарлигида Саноат кенгаши тузилади

Шавкат Мирзиёев тоғ-кон, металлургия, кимё ва нефт-газ тармоқларидаги йирик лойиҳаларни назорат қилиш учун Саноат кенгаши тузилишини эълон қилди. Кенгаш корхоналарни трансформация қилиш, маҳсулот таннархини камайтириш ва экспортни ошириш бўйича ҳар ойлик иш режаларини тасдиқлайди.