Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болаларни сифатли таълим ва тарбия билан таъминлаш ҳамда улар учун замонавий ва хавфсиз муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу эзгу мақсадлар доирасида Гулистон туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий қиёфада фойдаланишга топширилди.