Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ва халқимизнинг соғлиғини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг бош мезонига айланди. Соҳадаги ислоҳотлар нафақат тиббий хизмат сифатини оширишга, балки соҳани бошқаришнинг мутлақо янги, замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Биз учун энг катта бойлик — бу халқимизнинг соғлиғи. Тиббиёт тизимида маблағ беморнинг орқасидан бориши керак”.