Мақсад аниқ бўлса, орзулар албатта ушалади

Ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари ҳақидаги хабарларни эшитар экан, унинг қалбида ҳам эзгу орзулар уйғонар эди. “Қанийди, бир кун келиб мен ҳам шу мукофотга сазовор бўлсам”, деган ният уни руҳлантирар, айни пайтда кўнглининг бир четида “кўзимда нуқсон бор, балки бу орзу амалга ошмас”, деган иккиланиш ҳам пайдо бўларди.