Рамазонда меҳр ва саховат

Ўзбекистон Республикаси Президент қарорига мувофиқ, муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу эзгу ташаббуслар натижасида минглаб оилаларга моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.