Ўзбекистонда киберҳодисаларга чора кўриш тизими яратилади, давлат органларида киберхавфсизлик бўлимлари очилади. Телефон фирибгарлигига қарши кураш учун антифишинг платформа ва спам қўнғироқларни фильтрлаш тизими жорий этилади. Кибержиноятлар бўйича аризаларни онлайн тарзда топшириш мумкин бўлади.