Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги бир сутка давомида РФ қўшинлари томонидан Украина ҳудудидаги қатор нишонларга зарба берилган. Хусусан, Украина Қуролли кучлари манфаати йўлида фойдаланилаётган энергетика ҳамда транспорт инфратузилмаси манзиллари асосий нишонга айланган.