Дунё тарихида буюк салтанатлар фақатгина ҳарбий юришлар орқали бунёд этилмаган. Ҳар қандай қудратли давлатнинг замирида мустаҳкам маънавий асос ётади. Соҳибқирон Амир Темур юксалтирган муаззам Турон мулки бунинг ёрқин ифодасидир. Улуғ ҳукмдор давлат бошқарувида чуқур тафаккур ва кенг мушоҳадага таянган.