Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Яллама» божхона постида автотранспортлар учун электрон навбат тизими синов тариқасида ишга туширилди. «E-navbat» иловаси орқали ҳайдовчилар олдиндан навбат олиши ва постдаги навбат ҳақида онлайн маълумот олиши мумкин. Тизим тирбандликни камайтиришга хизмат қилади.