Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар инсон қадрини юксалтириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айниқса, маҳаллаларни обод қилиш, уларнинг инфратузилмасини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.