1 апрелдан Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиль савдолари эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширилади

1 апрелдан Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиль харид қилишда ҳисоб-китоблар тартиби ўзгаради. Президент фармонига кўра, бундай битимлар нақдсиз шаклга ўтказилади. Маблағлар эскроу ҳисобварақларида сақланиб, битим нотариал тартибда расмийлаштирилгандан кейингина сотувчига ўтказилади.