Тошкентда ижарага олинган уйларни сохта ҳужжатлар билан сотиб келган гуруҳ ушланди

Тошкентда ижарага олинган уйларни сохта ҳужжатлар орқали сотиб келган гуруҳ ушланди. Улар 95 кв метр хонадонни 110 минг долларга сотишга уринган вақтда қўлга олинди. Гуруҳ аъзоларига нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.