Жаҳон ядро тиббиёти бозори 2030 йилга бориб икки баробарга ўсиши прогноз қилинмоқда

Жаҳон ядро тиббиёти бозори юқори аниқликдаги ташхис ва нишонли даволашга бўлган талаб ортиши туфайли 2030 йилга бориб қарийб икки баробарга ўсиши кутилмоқда. Бозор тадқиқотлари ва маслаҳат хизматларига ихтисослашган халқаро “Grand View Research” компанияси ҳисоботига кўра, ядро тиббиёти бозори ҳажми 2024 йилда 17,77 миллиард долларни ташкил этди. 2030 йилга келиб бозор ҳажми ўртача йиллик 10,16 фоиз ўсиш суръати асосида 34,51 миллиард долларга етиши прогноз қилиняпти.