IT Park Uzbekistan ҳудудида ZTE компаниясининг минтақавий онлайн хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади. Мазкур марказнинг ишга туширилиши мамлакатда рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш, халқаро АТ компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақада замонавий рақамли хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.