Инфляцион хатарлар фонида Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди ва буни базавий инфляциянинг тезлашаётгани ҳамда ички талабнинг барқарорлиги билан изоҳлади. Геосиёсий кескинликнинг кучайиши импорт нархлари орқали инфляцияга қўшимча босим яратмоқда. Сўм курсига жиддий босим кузатилмаяпти.