Бишкекда ғалаба қозонишди

Жорий йилнинг 13–15 март кунлари Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида таэквондо WT спорт тури бўйича нуфузли «Chui Open» халқаро чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа минтақадаги энг йирик ва рақобатбардош мусобақалардан бири бўлиб, унда турли давлатлардан иқтидорли спортчилар иштирок этди.