Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Гулистон шаҳридаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ташкил этилди. Мазкур тадбир нафақат жисмоний фаолликни рағбатлантириш, балки аҳолида экологик онгни шакллантиришга ҳам хизмат қилувчи муҳим ташаббус сифатида амалга оширилди.