Сирдарёда интенсив боғлар майдони кенгаймоқда

Сирдарё вилоятида иқтисодий самарасиз боғ-токзорларни янгилаш ва интенсив боғлар барпо этиш орқали мевачилик соҳасини модернизация қилиш ишлари изчил давом этмоқда. Шу мақсадда 2025 йилда ҳудудларда 1,7 минг гектар майдонда саноатлашган интенсив мевали боғлар, 271 гектар ер майдонида эса замонавий токзорлар ташкил этилди.