Шавкат Мирзиёев Самарқандда электробуслар ва қувватлаш станцияси билан танишди. Шаҳарга 100 та электробус келтирилган, яна 250 тасини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ЕТТБдан 120 млн доллар жалб этилади. Президент, шунингдек, қиймати 12 млн долларлик 600 метрли туннелни ҳам кўздан кечирди.