«Бу лойиҳани ҳеч ким чизмади — юрак, меҳр ва армонлар чизди». Президент Ислом цивилизацияси марказидаги Қуръон зали ҳақида

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг очилишида Қуръон зали лойиҳаси ҳақида гапирди. «Бу лойиҳани ҳеч ким чизмади — юрак чизди, меҳр чизди, армонлар чизди», — деди президент. Давлат раҳбари марказ Ўзбекистон халқига кўп хизмат қилишини тилаб, дуо қилди.