Меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Аҳиллик, саховат ва шукроналик ғояларини ўзида мужассам этган муборак Рамазон ойи якунига етмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 февралдаги қарорига кўра, Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз ва кексалар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатилди.