Заковат майдонида ёшлар беллашди

Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий билимларини ҳамда нутқий маданиятини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.