Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида халқаро ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Беларусь Республикасининг Касбий таълим институти (RIPO) ўртасида ўтказилган учрашув муҳим аҳамият касб этди.