1 апрелдан Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиль билан боғлиқ битимлар учун эскроу ҳисобварақлар жорий этилади. Марказий банк комиссияларнинг энг юқори миқдорини белгилади: кўчмас мулк учун 206 минг сўмгача, транспортга 103 минг сўмгача. Битим бекор қилинган тақдирда, маблағлар харидорга қайтарилади.